00:30 / 01.07.2021
4 769

ЎФА Азиз Ҳайдаров бўйича қарор қабул қилди


Бир неча кун аввал ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари Азиз Ҳайдаров ишдан бўшаш учун ариза ёзганди. Айни пайтда унинг масаласи ҳал бўлган. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Ҳайдаров ўз аризага биноан ЎФАдаги лавозимини тарк этди.

Азиз Ҳайдаров 2019 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган ва шу йилнинг ёзида ЎФА терма жамоалар бўлимида раҳбарлик лавозимига тайинланганди.

Бир неча кун аввал эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги муваффақиятсизликлардан кейин ЎФАнинг навбатдан ташқари конгрессида ЎФА президенти Абдусалом Азизов бош мураббий Вадим Абрамов истеъфога чиққанини эълон қилганди. Жамоа сардори Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини якунлаганди.

Қолаверса, конгрессда ЎФА раҳбари Азиз Ҳайдаровни танқид қилганди. Унга терма жамоамизга кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш кераклигини айтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА Азиз Ҳайдаров бўйича қарор қабул қилди