08:33 / 03.07.2021
4 690

ЎФА вакили кимга Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлиги учун мурожаат қилинганини айтди


Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига ким тайинланиши кун тартибида. Бу лавозимга муносиб номзод топиш қийин масала. Хорижданми ёки маҳаллийми барибир етти ўлчаб бирни кесиш жуда муҳим. Сабаби бош жамоамиз бошқарувига олиб келинадиган инсон халқаро тажрибага эга бўлиши муҳим.

Кеча Ўзбекистон футбол ассоцияциясида анжуманлар залида 2 июль - халқарор спорт журналистлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда ЎФА бош котиби Аваз Максумов терма жамоа мураббийлигига тажрибали мутахассисни таклиф қилиш учун номзодлар кўрилаётгани ва бу борада маҳаллий мураббийларни ҳам кўриб чиқилаётганини айтди.

Жумладан, Аваз Максумов "Насаф" устози Рўзиқул Бердиевга мурожаат қилинганини айтди. Аммо Бердиев таклифга қандай жавоб бергани номаълум. Балки мураббий ўйлаётгандир ёки акси. Нима бўлишини вақт кўрсатади.

Кўчадаги хабарларга қараганда, ЎФА германиялик мутахассис ва хорижлик бошқа мураббийларни кўриб чиқмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА вакили кимга Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлиги учун мурожаат қилинганини айтди