14:30 / 03.07.2021
2 732

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчиси Италия клубига ўтиши мумкин


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ўйинчиси Иброҳимҳалил Йўлдошев фаолиятини "Женоа"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда россиялик журналист Нобель Арустамян телеграмдаги саҳифасида хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, "Женоа" клуби "шерлар" ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошевни харид қилмоқчи. 20 ёшли футболчининг трансфери шу йили ёзда амалга ошиши мумкин. Музокаралар билан ProSportsManagement ва Валерио Жуффрида шуғулланмоқда. Улар Шомуродовни Генуяга кўчиб ўтишида иштирок этишган.

Aммо, Йўлдошев катта эҳтимол билан 21/22 мавсумни Сьонда ўтказади. Бу Италияда Европа Иттифоқи ташқарисидан легионерлар қўшилиши билан боғлиқ. Генуя раҳбарияти Швейцариядаги бир йил Йўлдошевга фойда келтиради, деб ҳисобламоқда. Бунда у Европага мослашиб, тилни ўрганади ва 2022 йилда Генуяга етиб боради, - дея ёзиб қолдирди Нобель Арустамян.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчиси Италия клубига ўтиши мумкин