
Жанубик Кореянинг "Чежу Юнайтед" клуби билан шартномани бекор қилган Ислом Кенжабоев яқинда юртимизга қайтди.
Эндиликда иқтидорли ярим ҳимоячи иккинчи даврани Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида бошлайди. Бу ҳақда сайтимизга жамоа мураббийлар штаби маълум қилди.
Юртимизда ёзги трансферлар ойнаси 5 июль санасида очилади ва шундан сўнг клуб футболчини ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин.
Ислом Кенжабоев "Чежу Юнайтед" сафида K1 лига доирасидаги 1 та ўйинда қатнашди. Шунингдек, Жанубий Корея Кубогида 1 та ўйинда майдонга тушди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар