07:11 / 04.07.2021
1 112

Евро-2020. Украина термасига жавобсиз тўртта гол урган инглизлар ярим финалда!

Евро-2020. Украина термасига жавобсиз тўртта гол урган инглизлар ярим финалда!

Европа чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган барча жамоалар номи маълум бўлди. Сўнгги беллашувда Украина устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган Англия ўз юришини давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритди.

Дастлаб, Харри Кейн тезкор голи билан ҳисобни очди. Кейинчалик унинг ўзи дублни расмийлаштирди. "Уч шерлар"нинг қолган голларига Магуайр ҳамда Жордан Хендерсон муаллифлик қилди.

Энди Гарет Саутгейт шогирдлари финал остонасида Данияга қарши майдонга тушади.

Украина — Англия 0:4
Гол: 4-Кейн (0:1), 46 -Магуайр (0:2), 50-Кейн (0:3), 63 -Хендерсон (0:4)
Украина: Бущан, Кривцов, Сидорчук, Ярмоленко, Яремчук, Шапаренко, Забарный, Миколенко, Зинченко, Караваев, Матвиенко.
Заҳира: Пятов, Трубин, Соболь, Судаков, Степаненко, Марлос, Макаренко, Цыганков, Безус, Зубков, Тымчик, Довбик.
Англия: Пикфорд, Уолкер, Шоу, Райс, Стоунз, Магуайр, Кейн, Стерлинг, Филлипс, Санчо, Маунт.
Заҳира: Рамсдейл, Жонстон, Грилиш, Хендерсон, Решфорд, Триппье, Мингс, Коди, Калверт-Льюин, Фоден, Чилуэлл, Беллингем.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Евро-2020. Украина термасига жавобсиз тўртта гол урган инглизлар ярим финалда!