14:56 / 04.07.2021
2 324

Шевченко: “Ўйин савияси борасида фарқ катта эди”


Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Евро-2020 чорак финалида Англияга (0:4) учралган мағлубиятга изоҳ берди.
- Бугунги беллашувда бир қатор эпизодларда рақибга имкониятни бой бериб қўйдик. Айниқса, иккинчи қаватдаги курашларда. Бу борада инглизларда устунлик бўлиши билардик. Марказий ҳимоячимиз Кривцовнинг йўқлиги ҳам биз учун катта йўқотиш бўлди, десак хато бўлмайди. У айнан иккинчи қаватдаги курашларда фойдаси тегиши аниқ этди.

- Ҳар иккала тайм бошида голлар ўтказиб юборилди...
- Ҳа, айнан биз шундай вазиятлар рўй бермаслиги учун астойдил тер тўкишимиз лозим эди. Аммо ҳар қандай вазиятдаям жамоа ўз услуби ва принципларига содиқ ҳолда ҳаракат қилди. Биз айрим дақиқаларда ўйинни назорат қила олдик, хавфли ҳужумларни ташкил қилдик. Албатта ўйин савияси борасида рақиб биздан устунроқ эди. Иккинчи қаватдаги курашларда инглизлар устунроқ эди ва улар бундан самарали фойдалана олишди.

- Евродан чиқарган хулосаларингиз...
- Ҳозирдан аниқ бир хулоса чиқаришга шошилмайман. Киевга қайтгач барчасини таҳлил қилиб, кейин якуний фикримни билдираман”, дея Шевченконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tribuna.com сайти Футбол 1 телканалига таяниб.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шевченко: “Ўйин савияси борасида фарқ катта эди”