Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 12-турида "Сурхон"ни йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу учрашувда жамоанинг тезкор футболчиларидан бири Фаррух Икромов дубл қайд этди ҳамда жамоадошининг битта голига асситентлик қилди. Якунда футболчи сайтимиз томонидан тур рамзий терма жамоасига киритилди ва 12-турнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Биз эса Фаррух Икромовнинг фикрларини тингладик.
"Сурхон" яхши жамоа. Лекин шу куни омад биз томонда бўлди, деб ўйлайман. Аввалги учрашувлардан фарқли равишда яратилган вазиятлардан унумли фойдаландик. Бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. "Қизилқум" билан баҳсдаги мағлубиятдан сўнг очколаримиз ва турнир жадвалидаги ўрнимизни яхши, деб бўлмасди. "Сурхон"ни мағлубиятга учратиб бу борадаги кўрсаткичларимизни бироз бўлсада, яхшилаб олдик.
Суперлигада ҳеч бир жамоа осон ўйин бераётгани йўқ. Рақиблар ҳам биз каби астойдил курашмоқда. Ҳар бир жамоа кучли томонидан фойдаланяпти. Навоийдаги мағлубият бизга ва мураббийимизга жуда қаттиқ таъсир қилганди. Шу боис ғалабага бўлган иштиёқ ва хоҳиш икки карра юқори эди.
Ҳар бир футболчи ўйиндан ўйинга ўсиб боради. Ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Лекин майдонда имкониятим борича ўйнамоқдаман. Камчиликларимни тўлдиришга ҳаракат қиламан. Хатоларим устида ишлашдан тўхтамайман", - дейди Фаррух Икромов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш