10:50 / 06.07.2021
1 110

Анелька Мбаппега: "Олтин тўп"ни истасанг, ПСЖдан кетишинг керак"

Анелька Мбаппега: "Олтин тўп"ни истасанг, ПСЖдан кетишинг керак"

Франция терма жамоаси ва "Челси" клуби собиқ ҳужумчиси Николя Анелька ҳамюрти Килиан Мбаппени ПСЖни тарк этишга ундади.
"Агар сен йирик совринларни ютишни истасанг, ПСЖдан қачондир кетишингга тўғри келади.

ПСЖда нима қилсанг ҳам, ҳар доим кимдир шундай дейди: "Хўш, сен ПСЖда яхши ўйнайсан, аммо бу ер шунчаки Франция. Сен Англия ва Испания каби дунёнинг энг яхши лигаларида, энг яхши чемпионатларнинг энг яхши футболчилари билан рақобатлашмадинг". 

Қарор қилишинг керак. Агар сен "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истасанг ҳамда Роналду ва Мессига етиб олиш учун интилмоқчи бўлсанг, энг зўрлар билан беллашишинг керак бўлади.

ПСЖда тўп суриш дегани энг яхшилар билан рақобатлашасан дегани эмас. Адашма, Лига 1 осон эмас, лекин энг қийин чемпионат Англияда.

Шундай экан, энг зўрлардан бўлишни истасанг, ПСЖда қандай ўйнаётган бўлсанг, "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Манчестер Сити" ёки "Ливерпуль"да шу маҳоратингни амалга ошир ёки Испанияга, "Реал" ёки "Барселона"га бор. Балки Италияга. Кейинчалик сенинг нуфузинг ҳақида гапиришни бошлашимиз мумкин", — деб ёзган Анелька Мбаппега очиқ хатида.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Анелька Мбаппега: "Олтин тўп"ни истасанг, ПСЖдан кетишинг керак"