13:03 / 07.07.2021
998

Америка Кубоги. Аргентина пенальтилар сериясида Колумбияни енгиб, финалга чиқди

Америка Кубоги. Аргентина пенальтилар сериясида Колумбияни енгиб, финалга чиқди

Фото: Getty Images
Америка Кубоги—2021 иккинчи ярим финалида Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Лаутаро Мартинес Мессининг узатмасидан кейин ҳисобни очди. 61-дақиқада Луис Диас Маруланда мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва учрашув пенальтилар сериясига қадар етиб борди.

Серияда аргентиналиклар посбони Эмилиано Мартинес учта зарбани қайтарди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа Аргентина терма жамоаси финалга йўл олди ва унда Бразилия қарши баҳс олиб боради. Финал баҳси Тошкент вақти билан 11 июль тонги соат 05:00 да бошланади. Колумбия эса Перуга қарши 3-ўрин учун баҳс олиб боради.
Америка Кубоги—2021
1/2 финал баҳси
Аргентина – Колумбия 1:1
Голлар: 1:0 – 7 Мартинес, 1:1 – 61 Диас.
Пенальтилар серияси — 3:2
Аргентина: Мартинес, Молина (Монтиел, 46), Пеццелья, Отаменди, Тальяфико, де Пауль, Родригес, Ло Чельсо (Паредес, 56), Месси, Мартинес, Гонсалес (Ди Мария, 67).
Колумбия: Оспина, Мунёс, Мина, Санчес, Тесилё (Фабра, 46), Куадрадо, Барриос, Куэльяр (Чара, 46), Диас, Борре (Кардона, 46), Сапата (Борха, 60).
Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (21), Куадрадо (45), Фабра (55), Борха (63), Монтиел (72), Мунёс (75), Кардона (86), Родригес (87), Барриос (88), Пеццелья (90).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Америка Кубоги. Аргентина пенальтилар сериясида Колумбияни енгиб, финалга чиқди