1 740
Дания устози: "Англиянинг кучсиз нуқталари йўқ, лекин биз уларни енгишга ҳаракат қиламиз"
Дания терма жамоаси бош мураббийи Каспер Юлманд Евро-2020 ярим финали доирасида "Уэмбли"даги Англияга қарши тўқнашувдан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.
"Биз шунчаки ташаббусни рақибга бериб қўймоқчи ва ўз услубимиздан воз кечмоқчи эмасмиз. Қўлдан келганча фаолроқ ҳаракат қилишга ва қизиқарли футбол намойиш қилишга уринамиз.
Шу ўринда, инглизлар ҳам шу ишни бажаришга уринишини тушуниб турибмиз. Рақиб ҳам ўйинга бор диққат-эътиборини жамлаган ҳолда етиб келади. Шундай экан бу устунлик учун, рақибдан бир қадам олдинда бўлиш учун курашга айланади.
Англиянинг кучсиз нуқталари йўқдек. Барчасини кичик деталлар ҳал қилади, биз ўз устунликларимиздан фойдаланишимиз зарур. Улар етти учрашувда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади ва бу жамоанинг нечоғлик кучли эканлиги исботи. Барча режаларни очиб ташламаган ҳолда, биз Англияни мағлуб этиш имконини топамиз деган умиддиаман", – дейди Юлманд.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Глобал Жануб кимники?
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради