3 831
Шомуродов Россияда қолиб кетган «Бунёдкор» ёшлар жамоасини 1,5 ой давомида моддий таъминлаб турган
Фото: ЎФА
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2020 йил пандемия даврида хайрли ишга қўл ургани маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон терма жамоаси ва «Бунёдкор» фан-клуби етакчиси Абдураҳмон Фозилов «Красава» каналига берган интервьюсида маълум қилди.
Маълум бўлишича, «Бунёдкор» болалар жамоаси Россиянинг Краснодар шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада иштирок этаётган вақтда коронавирус сабаб карантин чоралари кучайтирилган ва жамоа ўша ерда қолиб кетган. 30 кишидан иборат жамоанинг захираси меҳмонхонада ўн кун истиқомат қилишга етган, кейинчалик уларда ресурс қолмаган.
Бундан хабар топган Шомуродов Ростовдан Краснодарга борган, меҳмонхона ва бошқа харажатларни қоплаб берган. Шундан кейин у делегацияни Ростовга олиб кетган ва 1—1,5 ой давомида уларни таъминлаб турган. Вазият бироз юмшагач, Ўзбекистон ФВВ махсус рейс орқали «Бунёдкор» ёшларини ортга қайтарган.
«Шомуродов 30 кишидан иборат жамоани 1,5 ой давомида боқди. Бу ҳақда у на YouTube, на Instagram ва на бошқа жойда гапирди. Унинг ишлари улкан ҳурматга лойиқ. Шундан кейин у йигитларни Ростовдан Москвагача кузатиб қўйди ва самолётга чиққунгача бўлган харажатларни барчасини қоплаб берди», — дейди Абдураҳмон Фозилов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш