11:51 / 12.07.2021
1 298

Евро-2020 қаҳрамони ким бўлди?

Евро-2020 қаҳрамони ким бўлди?

Италиянинг Европа чемпионлигини қўлга киритишига улкан ҳисса қўшган дарвозабон Жанлуижи Доннарумма мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Айни пайтда жамоасиз қолган Доннарумма Дания дарвозасини қўриқлаган Петер Шмейхелдан кейин қитъа чемпионатининг энг зўр ўйинчиси бўлган иккинчи посбонга айланди.

Мусобақа давомида истеъдодли голгипер иккита пенальтилар сериясида жамоаси ғалабасини таъминлади.

Финал учрашувида Италия терма жамоаси инглизлар билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида эса, Доннарумманинг ишончли ўйини жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Евро-2020 қаҳрамони ким бўлди?