12:07 / 12.07.2021
4 152

Евро-2020 нинг энг яхшилари номи эълон қилинди

Евро-2020 нинг энг яхшилари номи эълон қилинди

Италия терма жамоасининг чемпионлиги билан якунига етган Европа-2020да индивидуал совринлар соҳиблари эълон қилинди.

Доннарума
Жамоасининг чемпионлигига улкан ҳисса қўшган, ярим финал ва финалда пеналтилар сериясида устун келган дарвозабон Жанлуижи Доннарумма мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

22 ёшли дарвозабонга мукофотни УЕФА президенти Александер Чеферин топширди.

Шундай қилиб Доннарумма бир вақтлар Дания дарвозасини қўриқлаган Петер Шмейхелдан кейин қитъа чемпионатининг энг зўр ўйинчиси бўлган иккинчи посбонга айланди.

Педри
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Педри Евро-2020нинг энг яхши ёш ўйинчисига айланди.
18 ёшли испаниялик футболчи мусобақада 6та ўйин ўтказди ва уларнинг ҳар бирида асосий таркибда ҳаракат қилди.
Испания терма жамоаси ярим финалга қадар етиб борди ва пенальтилар сериясида Италияга имкониятни бой берди.

Роналду
Криштиану Роналду 5та гол билан турнир тўпурарига айланди. Гарчи Чехия термаси ҳужумчиси Патрик Шик ҳам бешта гол урган бўлса-да, португалиялик ҳужумчи қўшимча кўрсаткичлар бўйича устун келди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Евро-2020 нинг энг яхшилари номи эълон қилинди