
“Турон” клуби таркибини кучайтиришда давом этяпти. Sports.uz маълумотига қараганда, жамоага кеча икки нафар ўйинчи қўшилди. Булар “Машъал” клубининг етакчилари – ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов билан ҳужумчи Хумоюн Муртазоев.
Ушбу футболчиларнинг “Машъал” билан амалда шартномалари бор. Аммо Муборак клуби бу ўйинчиларини “Турон”га трансфер қилмоқчи. Агар томонлар молиявий масалаларни келиша олса, Абдураимов билан Муртазоев иккинчи даврани “Турон” сафида ўтказишади.
Маълумот учун, Абдураимов “Машъал” таркибида 9 та ўйинда 1 та гол урган бўлса, Муртазоев 10 та учрашувда 2 та гол муаллифига айланди.
Дарвоқе, бугун “Турон” жамоаси Тошкентда “Навбаҳор”га қарши назорат баҳсини ўтказиши режалаштирилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.