Беларусь чемпионати олий лигасида иштирок этаётган “Эенргетик-БГУ” жамоаси расмий сайти ўзбекистонлик икки футболчи Бобур Абдухолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаевнинг трансферини эълон қилди.
“Насаф” клуби тарбияланучиси Бобур Абдухолиқов йил бошида Украинанинг “Рух” жамоаси сафига қўшилган эди. Бироқ, ушбу жамоа мураббийлар штаби ўзбекистонлик футболчига ўзини кўрсатиш учун имкон бермади. Ёшлар жамоасидаги бир неча ўйинда юқори салоҳиятини намойиш этган ўйинчимиз асосий таркибдан четда қолаверди.
Бобур Абдухолиқов вақт йўқотмаслик мақсадида украиналиклар билан келишувни бекор қилди ва “Рух”ни тарк этди. Аввалроқ, 24 ёшли футболчимиз ўзига билдирилаётган таклифларни ўрганиб чиқаётгани ва тез орада Европа жамоаларидан бирини танлаши ҳақида маълумот берган эди. Кейинчалик истеъдодли ҳужумчи Беларусь чемпионатига йўл олиши хабар қилинди. Энди бу маълумот расман тасдиқланди.
“Насаф” жамоаси таркибида ёрқин ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонган Бобур Абдухолиқов қаршиликлар сафида жами 145 та учрашувда 54 та гол киритган. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида 40 та ўйинда рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилган. Миллий терма жамоа таркибида учта учрашувда майдонга тушган.
Бундан ташқари, “Энергетик-БГУ” Беларусь чемпиони – “Шахтёр” таркибидаги ҳамюртимиз Шаҳзод Убайдуллаевни ҳам ижарага олганини эълон қилди.
Убайдуллаев мавсумолди йиғинларида ўзининг маҳоратини кўрсатиб, солигорскликларнинг тўпурари бўлганди. Беларусь олий лигаси бошланиши билан у таркибга киритилмаяпти. Ҳозиргача Шаҳзод учта учрашувда қатнашиб, битта голли узатма берди.
Шаҳзод Убайдуллаев ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади. У мамлакатимиз бош жамоаси сафида учта ўйин ўтказиб, битта гол уришга ҳам муваффақ бўлган.
“Энергетик-БГУ” ўзбекистонлик футболчиларга ҳам, мухлисларга ҳам бегона эмас. Ўтган мавсумда бу жамоада Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепганди. Кейинчалик “Шахтёр”га ўтган Жасур охир-оқибат мавсумни чемпион сифатида якунлади. Айни пайтда Яхшибоев Польша чемпиони “Легия” жамоасида ўз омадини қидирмоқда.
Шаҳбоз Умаров ўтган йили “Энергетик-БГУ”да 30 та учрашувда майдонга тушиб, 4 гол ва учта голли узатма муаллифи бўлди. Ҳозир БАТЭ шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз борисовликларнинг етакчиларидан бирига айланган. Ҳозирча, Умаров ўз ҳисобига бешта гол ва тўртта узатма ёзиб қўйди. БАТЭ сафида Беларусь кубогини қўлга киритди.
Ўтган мавсумда “Энергетик-БГУ”да Ҳумоюнмирзо Иминов ҳам ўйнади. Бу футболчимиз ўзи учун етарли тажриба тўплаб, ҳозир “Пахтакор”нинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади.
Демак, Беларусь чемпионатида мухлисларимиз яна ўзлари учун қадрдон бўлиб қолган “Энергетик-БГУ”га мухлислик қила бошлайди. Бу жамоа Абдухолиқов ва Убайдуллаевнинг кучлироқ клублар ва чемпионатларга кўчиб ўтишида ўзига хос трамплин бўлишига умид қиламиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди