22:44 / 17.07.2021
3 791

Элдор Шомуродов голлар ҳисобини очди!


“Женоа” янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини Австриянинг  Нойштифт-им-Штубайталь шаҳрида давом эттирмоқда. Давиде Баллардини шогирдлари ушбу ўқув-машғулот йиғинидаги илк синов-назорат учрашувини “Штубай” футбол клубига қарши ўтказди.

Учрашув генуяликларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувда ҳисобни “Женоа”нинг асосий ҳужумчига айланиб бораётган Элдор Шомуродов киритди. Бир марта Фавилли тўп киритган бўлса, Бианки хет-трикка эришди.

Австриядаги ўқув-машғулот йиғини 24 июлгача давом этади. “Женоа” иккинчи баҳсни 21 июль кун ўтказади. Шу куни Шомуродов жамоаси Австрия чемпионати вакили “Ваккер Инсбрук” футболчиларига қарши майдонга тушади.

Таъкидлаш жоизки, бу икки баҳс синов-назорат учрашуви мақомида бўлади. Кейинги икки беллашув эса халқаро ўртоқлик беллашуви сифатида анча жиддий тус олади. Рақиблар ҳам шунга яраша кучли.

“Женоа” Австриядаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаши билан Францияга йўл олади ва Орлеан шаҳридаги “Stade Omnisport de la Source” стадионида ПСЖ билан куч синашади. Бундан ташқари, “Женоа” июль ойининг охирги кунида Бундеслига вакили “Майнц-05” жамоаси билан куч синашиши келишиб олинган.

Янги мавсумда “Женоа” футболчиларини қийин старт кутиб турибди. Генуяликлар биринчи тур учрашувини амалдаги чемпион – “Интер” майдонида ўтказади. Бу баҳс 22 августга белгиланган. Элдор Шомуродов 29 августга белгиланган иккинчи турда ўз уйида ўйнайди ва совринли ўринлар учун даъвогарлик қиладиган “Наполи”ни қабул қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов голлар ҳисобини очди!