2 996
ФИФА консультанти Ўзбекистон терма жамоасига қандай мураббий олиб келиш кераклигини айтди
Бугун Германия Бундеслигасида кўп йиллар фаолият олиб борган тажрибали мутахассис ҳамда ФИФА консультанти Роберт Нимен Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюрди.
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, мутасадди ва мутахассислар иштирокида Роберт Нимен билан учрашув ташкил этилди. Бундеслига вакилига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тузилмаси ва фаолияти, ҳудудий футбол ассоциациялар билан ишлаш, болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш йўлида амалдаги лойиҳалар, турли хил ёш тоифасидаги мусобақалар ташкил этиш бўйича маълумот берилди.
Шунингдек, германиялик мутахассис футбол, футзал ва аёллар футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаларининг қайд этаётган натижалари, юртимиздаги ҳакамлик ва VAR тизимини жорий этиш бўйича қилинган ишлар ҳамда терма жамоалар учун барпо этилаётган спорт мажмуа лойиҳаси билан танишиб чиқди.
Роберт Нимен Ўзбекистон терма жамоалари биринчи навбатда жисмоний тайёргарликка жиддий эътибор қаратган ҳолда, замонавий технологиялардан фойдаланиш зарурлиги ва бу борада ишни клублардан бошлаш фойдали эканлигини таъкидлаб ўтди. Германия тажрибасидан келиб чиқиб, мамлакат футболининг муваффақияти аввало болалар-ўсмирлар футболига боғлиқлиги, ёш футболчиларни танлаб олиш ва уларни тарбиялаш учун бир неча йиллар давомида иш олиб бориш муҳимлигини айтиб ўтди.
Германияда ёш тарбияланувчиларнинг кунлик дастури умумтаълим мактаби дарслари, футбол интернат машғулотлари ва футбол учрашувларидан ташкил топган бўлади. Салкам бир аср аввал футболчиларни рўйхатга олиш тизими амалга тадбиқ этилганлиги, онлайн режимда 6-7 ёшли тарбияланувчига футболчи паспорти берилиши ва фақатгина ушбу хужжат орқали ёш футболчилар маҳаллий чемпионатларда иштирок этиши ҳуқуқига эга бўлиши айтиб ўтилди.
Барча футбол мактаб-коллежлари хусусий ва пуллик бўлганлигига қарамай, германиялик ота-оналар ўз фарзандларини ушбу машғулотларга юбораётганини айтиб, Роберт Нимен Ўзбекистондаги футболга ихтисослашган давлат муассасаларининг фаолияти ва яратилган шароитларга ижобий баҳо берди.
Шунингдек, суҳбат давомида Роберт Нимен Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий тайинлашда машҳур номлар ҳар доим ҳам тўғри танлов бўлиб чиқмаслигини, ёш ва талабчан ҳамда ғалабага чанқоқ ёш истеъдодли мураббийлар ҳозирги футбол тенденциясига мос тушушини алоҳида эътироф этди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди