13:05 / 20.07.2021
4 878

Отабек Умаров Мурод Хонтўраев вафоти муносабати билан таъзия билдирди


Фото: Telegram/ Отабек Умаров
Марказий Осиё MMA конфедерацияси, MMA ва Ўзбекистон Триатлон федерацияси президенти Отабек Умаров собиқ MMA жангчиси Мурод Хонтўраев вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

«Муқаддас айём арафасида ўзбек спорти оғир жудоликка дуч келди: дўстимиз Мурод Хонтўраев бевақт вафот этди. Яқинлари ўғлидан, турмуш ўртоғидан, отасидан айрилишди. Жангчилар устозсиз қолишди, MMA ассоциацияси етакчилардан бирини йўқотди.

Миллионлаб одамларнинг қалбларидаги каби менинг қалбимда ҳам сен мардлик ва қатъиятлик намунаси бўлиб абадий қоласан. Оз вақт яшадинг, лекин кўпларни илҳомлантиришга муваффақ бўлдинг. Қодир Аллоҳ сабринг учун мукофотласин, биродарим. Жойинг жаннатда бўлсин, чемпион!», — дейилади Отабек Умаров таъзияномасида.

Маълумот учун, Ўзбекистон MMA ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев 19 июль, душанба куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўз бошқарувидаги BMW X5 автомашинасида автоҳалокатга учраб вафот этди.

Мазкур ЙТҲ юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати тўлиқ маълумот берди.
«2021 йилнинг 19 июль куни соат 11:30 ларда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ҳамда BMW X5 иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида BMW X5 автомобили йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Оқибатда BMW X5 ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган М.Х. воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади баёнотда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Отабек Умаров Мурод Хонтўраев вафоти муносабати билан таъзия билдирди