19:10 / 22.07.2021
2 476

"Токио 2020". 6 гол урилган ўйинда Бразилия Германияни таслим этди


Токиодаги Олимпиаданинг футбол баҳслари тобора авж палласига кириб келмоқда. Ҳозиргина, турнир ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлган Бразилия ва Германия ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Учрашувда, Жанубий Aмерика вакиллари тўлиқ устунлик қилишди. "Эвертон" аъзоси Ришарилсон немислар дарвозасига 3 та гол уриб турнир тўпурарига айланиб олди.

Бразилия U-23 – Германия U-23 4:2  
Голлар: 1:0 – 7 Ришарлисон, 2:0 – 22 Ришарлисон, 3:0 – 30 Ришарлисон, 3:1 – 57 Амири, 3:2 – 84 Ахе, 4:2 – 90 Паулиньо.

Бразилия U-23 – Сантос, Диего Карлос, Арана, Нино, Дани Алвес, Дуглас Луис, Бруно Гимараэс, Антони (Паулиньо, 74), Матеус Кунья, Ришарлисон (Рейньер, 74), Клаудиньо (Малком, 65).

Германия U-23 – Мюллер, Хенрихс, Удуохай, Раум, Пипер (Торунарига, 46), Штах (Шлоттербек, 81), Арнольд, Амири (Тойхерт, 74), Майер, Рихтер (Левен, 68), Крузе (Ахе, 68).

Огоҳлантиришлар: Пипер (26), Aрнолд (35), Штах (59), Дуглас Луис (83), Хенрихс (86), Торунарига (87).
Четлатиш: Aрнолд (63).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Токио 2020". 6 гол урилган ўйинда Бразилия Германияни таслим этди