09:08 / 23.07.2021
2 915

Андижонда лойиҳа қиймати 17 млрд сўм бўлган биринчи муз саройи иш бошлади


Фото: Элёр Мамажонов

Андижон шаҳрида 350 нафар томошабинга мўлжалланган биринчи муз саройи иш бошлади, дея хабар берди «Дарё».

Таъкидланишича, мазкур мажмуага 17 миллиард сўм сарфланган.

Фото: Элёр Мамажонов
«Замонавий, миллий меъморчилик санъати ва илғор технологиялар асосида қурилган муз саройи давлат раҳбари томонидан илгари сурган беш ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, вилоятда қишки спорт турларини оммалаштириш мақсад қилинган.

Мажмуада 20х40 ўлчамдаги табиий муз қопламали спорт майдони, эркаклар ва аёллар учун фитнес зали, ташриф буюрувчиларга мўлжалланган умумий овқатланиш маскани ҳамда коньки ижара маркази мавжуд. Шунингдек, аренада турли спорт тадбирлари, мусобақалар ва бошқа ижтимоий-кўнгилочар тадбирлар ўтказиш имконияти мавжуд», — дейди муз саройи ташаббускорлари.

Фото: Элёр Мамажонов
Қўшимча қилинишича, муз саройида бир вақтнинг ўзида 50 дан зиёд спортчи машғулот олиб бориш имкониятига эга бўлиб, келгусида масканда фигурали учиш, хоккей каби қишки спорт турлари бўйича секциялар очиш ҳам режалаштирилган.

Очилиш маросимида пойтахтдан ташриф буюрган хоккей ва фигурали учиш усталарининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андижонда лойиҳа қиймати 17 млрд сўм бўлган биринчи муз саройи иш бошлади