
Фото: Getty Images
Бокс бўйича -75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Фанат Қаҳрамонов 26 июль куни Токио—2020 Олимпиадасидаги иштирокини бошлади.
Қаҳрамонов грузиялик Гиорги Харабадзега қарши рингга кўтарилди. Биринчи раунд тўлиқ ўзбекистонлик боксчининг устунлиги остида ўтди. Иккинчи раунднинг сўнгги дақиқасида Харабадзе жароҳат олди ва жанг тўхтатилди.
Шу тариқа Фанат ғолиб деб топилди ва 1/8 финалга чиқди. Қаҳрамонов 29 июль куни қозоғистонлик Абилхан Аманкулга қарши жанг қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар