09:01 / 28.07.2021
1 900

Токио—2020. Давлат Бобонов италиялик дзюдочини мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди


Фото: Getty Images
Токио—2020 Олимпиадасининг 5-кунги баҳслари 28 июль кунги бўлиб ўтмоқда. Куннинг дастлабки қисмида икки нафар ўзбекистонлик дзюдочи ўз иштирокини бошлади.

-70 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Гулноза Матниёзова 1/16 финалда чадлик Демос Мемнулоумни таслим этиб, кейинги босқичга чиқди. 1/8 финалда Матниёзова нидерландиялик Санне Дайкка қарши жанг қилди ва рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Фото: Getty Images
-90 кг вазнда ҳаракат қиладиган Давлат Бобонов ҳам 1/16 финалда ғалабага эришди. Дзюдо терма жамоаси етакчиси италиялик Николас Мунгайга қарши баҳсда вазари баҳоси билан зафар қучди. Бобонов 1/8 финалда украиналик Нябали Кежауга қарши жанг қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Токио—2020. Давлат Бобонов италиялик дзюдочини мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди