
"Рома" жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньюни сўрови билан ҳужумчи изламоқда. Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "Зенит" форварди Сердар Азмун бош мақсаддир, аммо эронлик варианти "Байер" билан жиддий рақобат ва юқори нарх туфайли бекор бўлиши мумкин.
Захира варианти - "Женоа"дан Элдор Шомуродовдир. Ўзбекистонлик футболчининг вакиллари билан ҳам алоқага чиқилган, аммо ҳали келишувга эришилмаган.
Учинчи номзод - "РБ Лейпциг"дан Александр Серлот. Аммо, у энг кам эътибор берилаётган вариантдир, сабаби у Эдин Жекога ўхшайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар