"Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома"га ўтишга яқин турибди, дея ёзмоқда италиялик инсайдер Николо Скира. Римликлар форварднинг трансфери борасида "Женоа" билан музокара бошлаган.
Аввалроқ, генуяликлар 26 ёшли футболчини 15 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Қолаверса, "Женоа" Элдорнинг кейинги трансферларидан ҳам фойда олмоқчи. Рим клуби Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, легионеримиз 2020 йил "Ростов"дан "Женоа"га кўчиб ўтган эди. Ўтган мавсум у 32та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга эришган. Элдорнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди