23:03 / 28.07.2021
2 111

"Насаф"га фаолияти давомида 150та гол урган ҳужумчи келмоқда"


Қаршининг "Насаф" клуби ёзги трансферлар ойнаси вақтида сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Насаф" ажойиб тўпурар ҳужумчи — Андрея Калуджеровични олиб келяпти. Футболчи бугун Ўзбекистонга келади.

Сифатли легионер. Ҳақиқий ҳужумчи. Ёзда Сербия Суперлигасининг "Пролетер" жамоасига ўтиб, 2 турда гол уришга ҳам улгурганди. Фаолияти давомида 150та гол урган ҳужумчи.

"Турон" Калуджерович билан узоқ музокара ўтказиб, якунда келишолмаганди. Андрея "Насаф" билан дедлайнга 2 кун қолганда ниҳоят келишди. Қимматроқ, лекин сифатли легионер. Боян Матичдан икки карра зўр. Буни сербияликлар ҳам тасдиқлашди", деб ёзади Шаҳбоз Беғамов твиттердаги ўз саҳифасида.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф"га фаолияти давомида 150та гол урган ҳужумчи келмоқда"