
Бокс бўйича -69 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Бобоусмон Ботуров 30 июль куни Токио—2020 Олимпиадасидаги навбатдаги жангида қатнашди.
Чорак финалда Бобоусмон биринчи рақамда сараланган Буюк Британия вакили Пет Маккормакка қарши рингга кўтарилди. Биринчи раундда тенг кураш кечди ва у 3:2 ҳисобида Петнинг фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи раундда эса Маккормак устунликка эга бўлди.
Учинчи раунд Бобоусмон фаоллигида ўтди. Якунда Ботуров 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраб, Олимпиададаги иштирокини якунлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар