Токио—2020. Элнур Абдураимов тожикистонлик боксчини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Токио—2020. Элнур Абдураимов тожикистонлик боксчини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
Бокс бўйича -69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов 31 июль, шанба куни Токио—2020 Олимпиадасида навбатдаги жангини ўтказди.

1/8 финалда Элнур Тожикистон вакили Баҳодур Усмоновга қарши рингга кўтарилди. Жангнинг катта қисми тўлиқ ўзбекистонлик боксчининг устунлигида ўтди ва якунда Абдураимов 5:0 ҳисобида рақибидан устун келди.

Ҳамюртимизни кейинги босқичда арманистонлик Ованес Бачков кутиб турибди. Бачков бу босқичда озарбайжонлик боксчи Жавид Намиг ўғли Челебиевни таслим қилган ҳолда йўл олди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар