22:00 / 31.07.2021
2 133

Ниҳоят, Ироқ терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди


ЖЧ-2022 саралаш ҳал қилувчи босқичида ўйнайдиган Ироқ терма жамоасига бугун янги мураббий тайинланди.
Яхши биласиз, саралашнинг иккинчи босқичидан олиб чиққан Сречко Катанец ўз хоҳишига биноан Ироқ термасини тарк этди.

Ўтган вақт давомида Ироқ футбол федерацияси бир нечта номзодларни ўрганиб чиқди ва якунда нидерландиялик мураббий Дик Адвокат номзодида тўхталди.

73 ёшли мутахассис шу йилнинг май ойида мураббийлик фаолиятини якунлаганини маълум қилганди, бироқ Ироқ футбол федерацияси томонидан таклиф бўлгач, яна ўз ишига қайтишни лозим топди. Дик Адвокат Ироқда фаолият олиб борадиган дастлабки нидерландиялик мураббий бўлади.

Машҳур мураббий билан ЖЧ саралаш учинчи босқич охиригача шартнома имзоланди. Агар Дик Адвокат Ироқни жаҳон чемпионатига олиб чиқадиган бўлса, 300 минг доллар бонус олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ниҳоят, Ироқ терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди