17:45 / 01.08.2021
3 353

Шомуродовнинг янги жамоасидан янгиликлар!

Шомуродовнинг янги жамоасидан янгиликлар!

Элдор Шомуродовнинг “Рома”га трансфери ҳали расман эълон қилингани йўқ. Ўзбекистонлик футболчи июль ойининг сўнгги кунида Римга келиб, янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтган.

Машҳур инсайдер Николо Скира эса, Элдор Шомуродов “Рома” билан 2026 йилнинг ёзигача давом этадиган узоқ муддатли шартномани имзолаб бўлганини ёзмоқда. Демак, тез орада бу трансфер расман эълон қилинади.

Ўзбекистонлик мухлисларнинг бундан буён “Рома”га бефарқ бўлмаслигини инобатга олиб, “бўрилар” атрофидаги янгилик, хабар ва маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мхитарян Моуриньо билан можарони унутмаган!
“Рома”нинг арманистонлик легионери Генрих Мхитарян аввал “Манчестер Юнтайед”да ҳозирги устози Жозе Моуриньо қўл остида тўп сурган ва ўртадаги можаро туфайли Англияни тарк этганди. Тақдир уларни Италияда учраштирди.
Мен “Рома” билан шартномани узайтириш борасида бир дақиқа ҳам шубҳаланганим йўқ. Фаолиятимни давом эттириш учун тўғри қарор қабул қилдим. Аслида менда Италиянинг бошқа клубларидан ва бошқа чемпионатлардан ҳам таклифлар бор эди. Лекин “Рома”ни танладим.
Моуриньо ва менинг ўртамдаги можаро Манчестерда рўй берган ва ўша ерда қолган. Биз учрашдик, гаплашиб олдик ва “Рома” келажаги учун умумий йўлдан кетишга қарор қилдик. Иккимиз ҳам римлик мухлислар учун совринлар ютишни истаймиз ва янги мавсумда энг муҳими шу, - деди Генрих Мхитарян.

“Арсенал” футболчисини бермаса, Германиядан ўйинчи оламиз!
“Рома” ёзги трансферлар вақтида “Арсенал” ярим ҳимоячиси Гранит Жакага ҳам харидор бўлаётган эди. Бироқ, лондонликлар швейцариялик футболчи билан янги битим тузишга ҳаракат қилаётгани ва Жакани қолишга кўндиргани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Рим клуби эса дарров захира вариантини танлади. Агар Жозе Моуриньо Гранит Жакани қўлга кирита олмаса, “Боруссия”дан истеъдодли ярим ҳимоячи Томас Дилейнини таклиф қилади.

Даниялик футболчи дортмундликлар таркибида 2018 йилдан бери тўп тепмоқда. У Германияга 20 миллион евро эвазига айнан “Рома”дан йўл олган эди. Ўтган мавсумда Дилейни Бундеслигада 20 та учрашувда қатнашиб, биттадан гол ва голли пас муаллифи бўлди.

“Рома” таклифини қабул қилмадим!
“Милан” клубининг янги дарвозабони Майк Меньян унга “Рома”дан жиддий таклиф бўлганини ошкор қилди.
Аслида Паоло Мальдини билан суҳбатлашиш жуда ёқимли бўлди. Биз, анча аввал – ўтган мавсум охирида гаплашган эдик ва шартнома фақатгина Жанлуижи Доннарумма кетганидан кейин имзоланди. Доннарумма “Милан”га катта ҳисса қўшган ва мен ҳам унинг ишини давом эттираман. Менга “Рома” вакиллари ҳам алоқага чиққан эди. Лекин мен “Милан”ни танладим, - деди Майк Меньян.

“Милан” клуби “Лилль”га ушбу дарвозабон учун 13 миллион евро тўлади. Ўтган мавсумда Меньян Франция чемпионатида
38 та учрашувда қатнашиб, ўз дарвозасидан 23 та тўп олиб чиқди ва мамлакат чемпионлигига сазовор бўлди.

Жеко сардоримиз бўлиб қолаверади!
Генрих Мхитарян “Рома”да сардор масаласига ойдинлик киритди. Ўтган мавсумда собиқ бош мураббий Паулу Фонсека ўзаро шахсий можаро туфайли Эдин Жекодан сардорлик боғичини олиб қўйганди.

Кейинчалик сардорлик вазифаси ярим ҳимоячи Лоренцо Пеллегринига юклатилган эди.
Бу можаро даҳшатли вазият бўлганди. Барчамиз жамоа манфаати учун ҳаракат қилдик ва мавсум охирига келиб, буни уддаладик. Жеко боғичсиз ҳам ҳақиқий сардоримиз бўлиб қолаверади. Уни ҳамма характери учун яхши кўради ва тажрибасини  қадрлайди. Сардорлик боғичи бу вазиятда ҳеч қандай роль ўйнамайди, - деди Генрих Мхитарян.

Моуриньо машҳур ҳимоячидан воз кечди
Италия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган Аллесндро Флоренцининг маҳорати Жозе Моуриньони қойил қолдиргани йўқ. Португалиялик мутахассис италиялик  ҳимоячини трансферга қўйиб юборди.

Айни пайтда таътилда дам олаётган футболчига клуб мутасаддилари боғланиб, Жозе Моуриньонинг қарорини етказишган.
Алессандро Флоренци “Рома” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2010 йилдан бери Рим клуби аъзоси ҳисобланган футболчи ўтган мавсумни ижара асосида ПСЖда ўтказган эди.

Элдор Шомуродов Рома

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг янги жамоасидан янгиликлар!
[/banner_pushhouse