date

Токио—2020. Шаҳобиддин Зоиров чорак финалда ютқазиб қўйди


Фото: Getty Images
Бокс бўйича -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шаҳобиддин Зоиров 3 август куни Токио—2020 Олимпиадасида чорак финал баҳсида рингга кўтарилди.

Рио—2016 Олимпиадаси чемпионига филиппинлик Карло Палам рақиб бўлди. Дастлабки раунд филиппинлик боксчининг фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи раунд ўтиб бораётган бир вақтда Зоиров жароҳат олди ва жанг муддатидан аввал тўхтатилди. Шу вақтга қадар тўпланган очколар ҳисобига кўра Палам ғолиб деб топилди.

Шу тариқа аввалги Олимпия ўйинлари олтин медали эгаси бу сафар медалсиз қоладиган бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Токио—2020. Шаҳобиддин Зоиров чорак финалда ютқазиб қўйди