Беларусь чемпионатида илк марта аёл бош мураббий тайинланди

Беларусь чемпионатида илк марта аёл бош мураббий тайинланди
Беларуслик мутахассис Елена Адамчук "Пружани" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Шу орқали у Беларусь чемпионатларида жамоа бошқарувини қўлига олаётган илк аёл бош мураббийга айланди.

Айни дамда "Пружани" жамоаси 9 очко тўплаган ҳолда Шарқий-Брест дивизиони зонасида 6-ўринни эгаллаб турибди. Етакчи "Малорита" ҳисобида эса 28 очко бор.

Бунга қадар Адамчук "Неман", "Надежда" ва "Виктория" каби жамоалар таркибида, шунингдек, Беларусь аёллар термаси сафида ҳам майдонга тушган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар