“Челси” ёзда таркибда катта тозалаш ишларини амалга оширади. Бош мураббий Томас Тухель клубни тарк этиши керак бўлган ўн нафар футболчи рўйхатини раҳбариятга тадбиқ этди.
Аслида “Челси” Англияда энг кўп ўйинчисини ижарага берадиган клуб ҳисобланади. Бироқ, УЕФА бир мавсумда бошқа жамоаларга ижарага бериладиган футболчилар сонига чеклов жорий қилганидан кейин “аристократлар” бир гуруҳ ўйинчиларини бутунлай қўйиб юборишга мажбур бўлмоқда.
Маълумотларга қараганда, Тухель асосан ҳимоявий ўйин кўрсатадиган футболчилардан воз кечмоқда. Биринчилардан бўлиб, дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепа Аррисабалага кетиши керак. Шунингдек, Курт Зума, Маркос Алонсо, Эмерсон Палмиери, Давиде Дзаппакоста каби ҳимоячилар ҳам ўзига янги жамоа топиши шарт.
Тухелга майдон маркази вакиллари орасидан Росс Баркли, Дэнни Дринкуотер ва Тьемуэ Бакайоко ҳам керак эмас. Маразий ҳужумчилардан Тэмми Абрахам ва Миши Батшуайи агентлари ўз мижозларига янги иш жойи қидиришни бошлаб юборди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди