10:43 / 06.08.2021
1 913

Месси бундай бўлганидан ҳайратда

Месси бундай бўлганидан ҳайратда

Аргентиналик футболчи келишув амалга ошади деб ўйлаганди ва янги шартномага имзо чекишига ишонганди. Футболчи ҳатто «Барселона» уни рўйхатдан ўтказиши учун маошини кескин пасайтиришга ҳам тайёр эди, деб ёзмоқда испан нашрлари.

Лео Месси пайшанба куни ҳамма иш ёпилишини ва жума кунидан машғулотларга киришиб, янги мавсумни бошлаш учун жамоадошлари билан учрашишни ният қилганди.

Ҳужумчининг отаси Хорхе Месси Каталонияга «Барселона» билан янги шартномага имзо чекиш учун борган эди. Месси ва унинг отаси молиявий шартлар тўлиқ келишилгани сабаб фақат «Барселона» директорлар кенгаши билан келишув расман эълон қилинишини якунлаш қолган деб ўйлашаётганди.

Аммо клуб президенти Лапорта учрашув вақтида Хорхе Мессига жуда афсусда эканини айтиб, Ла Лига томонидан белгиланган молиявий тақиқлар туфайли клуб аргентиналик футболчини рўйхатдан ўтказа олмаганини билдиради.

Шундан кейин ҳам Мессининг оиласи клуб президентига футболчи маошини янада пасайтиришга тайёрлиги ҳақида билдирган.
Бироқ «Барселона» Мессининг оиласи билан боғланиб, уларга Ла Лиганинг молиявий чегарасини енгиб ўтишнинг имкони йўқлигини ва шунинг учун футболчини регламент бўйича рўйхатдан ўтказиш иложсиз эканини айтди.

Мессининг оиласига яқин манбалар ҳужумчи ҳозирча бошқа бирор клуб билан расман музокара қилмаганини айтишмоқда, чунки у амалдаги клуби билан шартномани узайтириш мумкинлигига ишонган. Шу сабаб юзага келган вазиятдан Месси ҳайратда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Спорт » Месси бундай бўлганидан ҳайратда
[/banner_pushhouse