17:30 / 06.08.2021
2 024

Бекзод Абдураҳмонов Токио Олимпиадаси бронза медалини қўлга киритди


Эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов Токио Олимпиадасида бронза медални қўлга киритди.
Абдураҳмонов бронза медали учун баҳсда қозоғистонлик Данияр Қайсановни 13:2 ҳисобида муддатидан аввал мағлуб этди.
-74 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Абдураҳмонов бронза медали учун ўтиш баҳсида Гвинея-Биссау вакили Аугусто Миданани таслим этганди.

Абдураҳмонов иштирокидаги финал баҳси видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.

Абдураҳмонов мусобақадаги иштирокини 1/8 финалда бошлаганди ва унда Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомесни 10:0 ҳисобида енганди. Бироқ 1/4 финалда Бекзод россиялик икки карра жаҳон чемпиони Заур Сидаковга имкониятни бой бериб қўйди.

Сидаков финал йўлланмасини қўлга киритгани сабабли Абдураҳмоновда бронза медали учун курашиш имконияти сақланиб қолганди.

Фото: Getty Images
Маълумот учун, бу Ўзбекистон учун Токио Олимпиадасидаги 4-медал бўлди. Бунгача Улуғбек Рашидов (таэквондо) ва Акбар Жўраев (оғир атлетика) олтин, Давлат Бобонов (дзюдо) эса бронза медалини қўлга киритганди.

Бекзод Абдураҳмонов 1990 йилнинг 15 мартида Тошкентда туғилган. У фаолияти мобайнида 2 мартадан Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионатида ғолиб бўлган. 2018 йилги Жаҳон чемпионатида эса бронза медални қўлга киритган. Шунингдек, Бекзод Рио—2016 Олимпиадасида ҳам иштирок этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бекзод Абдураҳмонов Токио Олимпиадаси бронза медалини қўлга киритди