Фото: Getty Images
«Барселона» президенти Хоан Лапорта ҳужумчи Лионель Мессининг жамоадан кетишига бағишланган матбуот анжуманида қатнашди.
Клубдаги молиявий аҳвол ҳақида
Месси атрофидаги вазиятни аниқлаштириш учун келдим.
Дастлаб афсус билан айтишим керакки, бизнинг молиявий ўтмишимиз даҳшатли даражада. Маошлар учун даромаднинг 110% қисми кетади. Бу бошқача ҳаракат қилишимизга имкон йўқлигини англатади. Вазият бизга айтилганидан ва ҳужжатлардаги ҳисоб-китоблардан кўра ёмонроқ эди. Қарзлар биз кутганимиздан кўпроқ. Албатта, бу молиявий фейр-плей билан боғлиқ. Месси билан янги шартнома имзолаш имконсиз.
Ла Лига бизни ярим асрлик қарздорга айлантириб қўйди, шунинг учун шартнома имзолай олмадик. Клуб футболчи, мураббий ва директорлардан устунроқ.
Мессининг қолишни хоҳлагани ҳақида
Месси қолишни хоҳлади. Шундай қийин шароитда ойлаб музокараларда иштирок этганлардан миннатдорман. Бу жараённи маълум вақт ичида амалга ошириш керак эди, чунки Мессида бошқа таклиф бор, унинг устига молиявий фейр-плей қоидалари мавжуд. Қайсидир нуқтада тўхташ лозим эди.
Барчаси ўзгариши мумкинлигига умид ҳақида
Ёлғон умид бериш ниятим йўқ. Леода бошқа таклифлар ҳам бор. Менимча, молиявий фейр-плей ўзгармаса вазият ҳам ўзгармайди, футболчи ўз келажаги ҳақида бош қотириши лозим.
Дастлабки таклифимиз 5 йиллик тўловларга эга 2 йиллик шартнома эди. Месси ҳар қандай вазиятда бу таклиф амалга ошиши учун ёрдамга тайёр эди. Ҳаммаси амалга ошади, деб ўйлагандик, аммо молиявий фейр-плей бунга имкон бермади.
Маошлар ҳақида
Иш ҳақи ҳолати барқарор эмас. Биз маошларни камайтириш устида иш олиб боряпмиз. Бу узоқ йиллик нотўғри бошқарув натижаси. Янги футболчилар: Серхио Агуэро, Эрик Гарсия, Мемфис Депай таклиф қилинган маошга рози бўлди.
«Барселона»нинг қарзлари борасида
Биз зарар (2020/21 йилги мавсум бўйича) 200 млн евро атрофида бўлиб деб кутгандик, бироқ аслини олганда у рекорд даражадаги 487 млн еврони ташкил қилди. Биз ҳомийлар билан янада яхшироқ ишлашимиз керак.
Мессидан кейин янги футболчилар сотиб олиш имконияти ҳақида
Месси билан музокаралар якунига етди, биз шартнома имзолай олмадик. Молиявий аҳволимиз бунга имкон бермади. Энди таркибни янада кучлироқ қилишга уринамиз.
Леосиз ҳам биз муаммолар гирдобида эдик. Маошларга кетаётган 110% даромад Мессининг шартномасидан ташқари эди. Мессидан кейинги давр ҳам муваффақиятли ўтишига ишонаман.
Ундан ташқари Хоан Лапорта агарда 110% лик кўрсаткич 70% гача туширилмаса, Серхио Агуэро, Эрик Гарсия ва Мемфис Депайларни ҳам рўйхатдан ўтказишда муаммога дуч келиш мумкинлиги ҳақида гапирди. Лапорта клуб бу масалани ҳал қила олишига ишонишини ҳам билдириб ўтди.
Лионель Месси 18 йиллик фаолиятидан сўнг «Барселона»ни тарк этди. Шундан сўнг Каталония жамоаси «Реал Мадрид»нинг Ла Лигага қарши очган «уруши»га қўшилгани ҳақида версия пайдо бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди