Фото: EPA
«Барселона» сардори (собиқ?..) Лионел Мессининг қайси жамоада тўп суриши келаётган дам олиш кунларида ҳал бўлади. «Спорт-Экспресс» ёзишича, аргентиналик юлдуз «Пари Сен-Жермен»га ўтишга жуда яқин.
Месси ва парижликлар ўртасида, бир йилга узайтириш имконияти билан, икки йиллик шартнома имзоланиши мумкин. Музокараларни футболчининг отаси ва агенти Хорхе Месси олиб боряпти, дейилади хабарда.
Италиялик журналист Николо Скира «Twitter»да ёзишича, Месси Парижда бир мавсумда 50 миллион евро (бонуслар ҳам қўшилганда) маош олади.
Аргентиналик янги жамоасида 19-рақам остида тўп суриши айтилмоқда. Чунки унинг севимли 10-рақами бразилиялик Неймар ихтиёрида.
Месси келса, «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе кетади, бу ҳақда «Championat.com» журналист Андрес Онурбия Рамосга асосланиб хабар тарқатди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади