Coca-Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Локомотив" - АГМК (1:1) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Қизиқарли ўйин бўлди. Икки хил бўлим ўтказдик. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан ҳаракатланди. Кўриниб турганди, иккинчи бўлимда жамоалар ғалаба учун майдонга чиқишди. Очиқ футбол кўрдик, дуранг адолатли натижа бўлди. Иккинчи ўйинда дуранг ўйнаяпмиз. Буёғига яна ишлаймиз, кейинги ўйинда "Насаф" билан янада қизиқарли баҳс кутиб турибди.

- Дарвоза томон зарбалар асосан узоқ масофадан йўлланди. Жамоа иккинчи аниқ зарбасида гол урди. Бошқа аниқ зарба бўлмади. АГМКнинг ҳозирги ҳолати шундайми?
- Йўқ, ҳозир айтиб ўтдим, 5 та ҳимоячига қарши ёриб кириш қийин. Ҳимоя жуда зич жойлашган. Шу сабаб шунақа вазиятда қийналдик. Қолаверса Европа чемпионати ҳам шуни кўрсатди, шундан сўнг кўп жамоаларимиз 5 та ҳимоячи услубига ўтиб олишди. Футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Муаммоларни бартараф этиш устида ишлаймиз.

- Ҳимоя чизиғи хатоликларга йўл қўйди. Айтиб ўтганингиздек, 5 та ҳимоячи услубига ўтишни истамайсизми?
- Бу услубда ҳам ўйнаганмиз. Лекин бу схема қарши ҳужум услуби ҳисобланади. Ҳар доим ҳам наф келтирмайди. Биз ҳужумга кўпроқ футболчи жойлаштиришни истаймиз. Меҳмонда кучли жамоаларга қарши шундай услубда ўйнаса бўлади. Режада бу схема ҳам бор.

- "Бунёдкор"да рақобат келтира оладиган жамоа тузгансиз. АГМК билан ҳам кучли жамоа шакллантирдингиз. "Пахтакор" билан масофа қисқармаётганига нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Ҳаракат қилаяпмиз, "Бунёдкор"да ишлаганимда раҳбариятга айтгандим. Олмалиқдаги майдон дастлаб қурилганида 30 фоиз сунъий, 70 фоиз табиий майдон эди. Йиллар ўтиб насибамизни қўшган экан, ишлаяпмиз. Мақсад ҳар доим олға интилиш. Фарқи "Бунёдкор" академиясида футболчиларни етказиб бериш бошқача. Шу ишни Олмалиқда ҳам амалга оширишимиз керак, чунки маҳаллий халқ футболни жуда яхши кўради. Ана ўша ердан футболчилар етишиб чиқса, "Пахтакор" билан очколар фарқи ҳам албатта қисқаради.

- Ўйин давомида кўп қўполлик ишлатилди. Бу ўйиннинг боришига қандай таъсир кўрсатди деб ўйлайсиз? Ҳакам ҳам қўполлик учун кўп ҳуштак чалди...
- Ҳакам кўп вазиятларда ўйнашга берди. Иккита жамоа ҳам ғалаба учун чиққан, шу сабаб курашларга бой бўлди. Шу сабаб ўйинда қўполликлар юзага келди.

“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин