09:16 / 08.08.2021
3 851

Элдор Шомуродов дебют голини урган ўртоқлик ўйинида «Рома» йирик ҳисобда ютқазди


Фото: «Рома» ФК
Мавсумолди тайёргарлик жараёнларини ўтказаётган «Рома» жамоаси 7 август куни «Бетис»га қарши назорат баҳсида қатнашди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Родри Санчес испанларни олдинга олиб чиқди.

27-дақиқада Элдор Шомуродов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва римликлар сафидаги дебют голини урди. Орадан кўп ўтмай «Бетис» Набиль Фекирнинг голи билан жавоб қайтарди.

Иккинчи бўлим дебютида итальянлар стандарт вазиятдан кейин мувозанатни тиклади. Бурчакдан узатиб берилган тўпга Шомуродов боши билан зарба берди ва дарвоза тўсинини нишонга олди. Қайтган тўпни Жанлука Манчини бўш дарвозага жойлаб қўйди.

58-дақиқада Алекс Морено испанларнинг учинчи голини урди. Шундан сўнг «Рома»нинг уч вакили қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Лоренцо Пеллегрини 59-дақиқада, Манчини 65-дақиқада, Рик Карсдорп эса 78-дақиқада четлатилди. Шунингдек, 60-дақиқада римликлар устози Жозе Моуриньо ҳам қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Шомуродов 67-дақиқада захирага олинди. 80-дақиқада Кристиан Телё тўртинчи голни урган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Робер Гонсалес якуний ҳисобни ўрнатди. Қайд этиш жоиз, мазкур ўйин расмий мақомга эга эмас.

«Бетис» Испания — «Рома» Италия 5:2

Голлар: 1:0 – 4 Родри, 1:1 – 27 Шомуродов, 2:1 – 30 Фекир, 2:2 – 51 Манчини, 3:2 – 58 Морено, 4:2 – 80 Телё, 5:2 – 83 Гонсалес.
«Бетис»: Руй Сильва, Морено, Руис, Сабали (Монтойя, 17), Эдгар Гонсалес, Родри (Вильям Карвалью, 72), Каналес (Гуардадо, 52), Руибаль (Хоакин, 73), Акуоку (Гонсалес, 72), Фекир, Иглесиас (Телё, 73).
«Рома»: Руй Патрисиу (Фузато, 70), Манчини, Смоллинг (Рожер, 46), Калафёри, Карсдорп, Пеллегрини, Диавара (Верету, 46), Мхитарян (аш-Шаарави, 46), Кристанте (Бове, 46), Заниоло (Карлес Перес, 63), Шомуродов (Кумбула, 67).
Огоҳлантиришлар: Карсдорп (12), Пеллегрини (37), Мхитарян (41), Заниоло (53), Манчини (58).
Четлатишлар: Пеллегрини (59), Манчини (65), Карсдорп (78).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов дебют голини урган ўртоқлик ўйинида «Рома» йирик ҳисобда ютқазди