
Бугун Олимпиада ўйинларининг сўнгги кунида бокс бўйича +91 кг вазнда ҳам финал жанглари ўтказилди. Унда ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов биз учун ягона бўлган олтин медални тақдим этди.
Мусобаларнинг умумжамоа (аёллар ва эркаклар) ҳисобига назар соладиган бўлсак, Куба вакиллари 4 олтин ва 1 бронза медали билан 1-ўринда, Британия боксчилари 2 олтин 2 кумуш ва шунча бронза медали билан 2-ўринга жойлашган бўлса, Россия Олимпия байроғи остида ҳаракат қилган чарм қўлқоп усталари 1 олтин 1 кумуш ва 4 бронза медаль билан кучли учликни якунлаб берган. Ўзбекистон жамоаси эса 1 олтин медаль билан 8-поғонани банд этган.
Фақат эркаклар ўртасидаги баҳслар бўйича ҳисобласак, кучли беклик қуйидагича бўлади:
1. Куба - 4 олтин 1 бронза.
2. Британия - 1 олтин 2 кумуш 1 бронза.
3. Россия Олимпия қўмитаси - 1 олтин 1 кумуш 3 бронза.
4. Бразилия - 1 олтин 1 бронза.
5. Ўзбекистон - 1 олтин.
Қуйида тўлиқ жадвал билан танишинг:


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар