
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳужумчиси Сардор Азмун “Рома”нинг қизқишлар доирасига кириб қолди.
Corriere dello Sport тарқатган хабарга қараганда, римликлар 26 ёшли эронлик футболчини “Интер”га ўтиши кутилаётган Эдин Жеко ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.
“Рома”нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Азмунни “Тоттенхэм”да ишлаб юрган чоғларидаёқ ўз жамоасида кўришни хоҳлаган.
Юқоридаги манбага кўра, “бўрилар” шунингдек, Александр Ляказетт («Арсенал»), Андреа Белотти («Торино») ва Мауро Икарди (ПСЖ) вариантларини ҳам кўриб чиқишмоқда.
“Рома” бундан бир неча кун олдин “Женоа”дан ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар