
Бизга етиб келган маълумотларга қараганда, ЎФА словениялик мураббий билан дастлабки музокараларни бошлаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи учинчи раундга ўта олмагач, бош мураббий Вадим Абрамов ишдан бўшатилди. Шундан бери терма жамоамиз рули ҳозирча мураббийсиз қоляпти.
Катта эҳтимол билан навбатдаги мураббий хорижлик бўлади, чунки ЎФА асосан чет эллик мутахассислар номзодини ўрганиб чиқяпти. Кеча ташкилот ўз вақтида "Пахтакор"ни бошқарган Миодраг Радуловичга таклиф юборгани ҳақида маълумот бергандик.
Бугун эса Ироқ терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец билан алоқага чиқилгани ҳақида хабар топдик. Маълум бўлишича, Катанец ўйлаб кўриш учун вақт олган.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец Ироқ термаси билан ЖЧ саралаш учинчи раундга йўл олганига қарамай, беш ойдан бери маош олмагани боис ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқарилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар