
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ПСЖда катта эҳтимол билан 30-рақам остида ўйнайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Айтиш лозимки, Месси "Барселона"да айнан 30-рақамда дебют қилган. Франция чемпионатида эса 30-рақамда асосан дарвозабонлар ўйнайди, бироқ Месси учун бу борада “истисно” бўлиши мумкин.
Бундан аввалроқ Неймар ўзининг 10-рақамини Мессига беришга тайёр экани, аммо Лео бу таклифни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
34 ёшли Месси “Барселона”ни эркин агент сифатида тарк этди. У ПСЖ билан “2+1” кўринишида шартнома имзолаши кутилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.