
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси расман ПСЖ аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Манбанинг маълумотларги кўра, Лео парижликлар сафига эркин агент мақомида бориб қўшилди. Месси ПСЖ билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади.
Франция матбуотининг хабарига кўра, ҳужумчи янги жамоасида йилиги 35 миллион евро маош олади.
"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Неймар "Барселона"даги собиқ жамоадошининг Франция клубига ўтгани ҳақида тўхталди.
Бразилиялик Месси билан бирга ўйнаган пайтларидаги видеони тасвирга олди ва Instagram story'сига юклади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар