Ўзбекистон футбол ассоциацияси: 12 август куни матбуот анжумани ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси: 12 август куни матбуот анжумани ўтказилади
Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада ўтадиган 2021 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Футзал терма жамоамиз 14 август санасида Тошкентдаги машғулотларни якунлаб, Мадрид ва Порту шаҳарларида ўтадиган хорижий йиғинга йўл олади.

Футзалчиларимиз мазкур йиғинлар давомида Испания, Португалия, Аргентина каби дунёнинг етакчи терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Шундан сўнг, вакилларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Литва пойтахти Вильнюс шаҳрига етиб боради.

Мундиал сафари олдидан ЎФА мажлислар залида бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ҳамда футзалчилар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуман 12 август куни соат 14:00да бошланади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар