ПСЖ бир соатда 250 минг дона футболка сотди

ПСЖ бир соатда 250 минг дона футболка сотди
Бугун аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ПСЖ билан шартнома имзолади. Томонлар “2+1” кўринишида шартнома имзолашди.

34 ёшли ҳужумчининг трансфери Париж клуби мухлислари орасида ақл бовар қилмас шов-шувни келтириб чиқарди. Мессининг исми туширилган футболка сотуви бошланган вақтдан буён бир соат давомида 250 мингта футболка сотилган.

Бундан ташқари, ПСЖ инстаграм аккаунтига жуда кўплаб обуначилар оқими қайд этилди. Клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига беш миллиондан ортиқ одам обуна бўлган. Месси ПСЖ сафида 30-рақам остида тўп сурадиган бўлди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар