15:20 / 12.08.2021
2 667

Лионель Месси «ПСЖ»да қанча пул ишлаб топиши маълум бўлди


Фото: «ПСЖ»
Ҳужумчи Лионель Мессининг «ПСЖ» билан шартномаси тафсилотлари маълум бўлди, дея хабар қилмоқда Le Parisien.
Манбанинг хабар қилишича, Лионель парижликлар билан шартнома имзолагани учун 40 млн евро кўтарма пули олган.

Шунингдек, унинг йиллик маоши 41 млн еврони ташкил қилади. Бундан ташқари футболчи айрим ютуқлар қўлга киритилганда (масалан, «ПСЖ» ЕЧЛ ғолиби бўлса, ўзи «Олтин тўп» олса) қўшимча бонусларга эга бўлади.

Шу тариқа Месси Париждаги икки йили давомида 122 миллион евро кафолатланган даромадга эга бўлади. Агар томонлар шартномада кўрсатилган битимни яна бир йилга узайтириш бандини фаоллаштирса, у ҳолда Месси жами 163 млн евро ишлаб олади.

Месси «ПСЖ»нинг ва Франция чемпионатининг энг кўп маош оладиган футболчисига айланди. Неймар йилига 36,8 млн евро, Мбаппе эса 25 млн евро маош олади.

Мессининг «ПСЖ»даги (бонуслардан ташқари) даромади:
  • Йилига: 61 миллион евро (761 миллиард 524 миллион сўм)
  • Ойига: 5,08 млн евро (63 млрд 419 млн сўм)
  • Кунига: 169,33 минг евро (2 млрд 114 млн сўм)
  • Соатига: 7055 евро (88,08 млн сўм)
  • Дақиқасига: 117 евро (1,49 млн сўм)
  • Сониясига: 1,96 евро (24 минг сўм)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лионель Месси «ПСЖ»да қанча пул ишлаб топиши маълум бўлди