13:53 / 13.08.2021
3 690

Моуриньо билан кўришишимга рухсат беришмаяпти!

Моуриньо билан кўришишимга рухсат беришмаяпти!
“Рома”нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторени клуб раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо билан учрашишига йўл бермаяпти.

- Мени асосий гуруҳда машғулот ўташим тугул, Моуриньо билан кўришишга ҳам рухсат беришмаяпти. Мураббийга ўз ўйинимни кўрсатишим учун ҳам ҳеч қандай имкон йўқ. Мен “Рома” сотиши ва ижарага бериши керак бўлган 20 нафар футболчи билан машқ қилиб юрибман, - деди Хавьер Пасторе.

Хавьер Пасторе “Рома”га 2018 йилда 24 миллион еврога трансфер қилинган эди. Бироқ, жароҳатлар ва ўйин сифати туфайли Рим клуби етакчилари қаторига қўшила олмади.

Машҳур футболчи Аргентинадан Европага кўчиб ўтганидан кейин Италиянинг “Палермо” ва Франция гранди ПСЖ таркибида ўйнаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо билан кўришишимга рухсат беришмаяпти!