Президент Шавкат Мирзиёев 13 август куни Токио—2020 Олимпия ўйинлари қатнашчилари билан учрашди. Унда давлат раҳбари совриндорлар қаторида Олимпиада иштирокчилари ҳам пул мукофоти билан тақдирланишини маълум қилди.
- "Албатта, жаҳоннинг энг йирик спорт мусобақаси бўлмиш Олимпия ўйинларида иштирок этишнинг ўзи катта шараф ва масъулият. Буни барчамиз яхши тушунамиз. Бунинг учун қанча оғир довонлардан, машаққатли синовлардан ўтиш талаб этилади.
Бу гал омади келмаган спортчиларимизга қарата, руҳингиз тушмасин, келгуси сафар бахт сизларга албатта кулиб боқади, деб ишонч билдирмоқчиман.
Биз Олимпиаданинг ғолиб ва совриндорлари, уларнинг тренерлари ҳамда барча иштирокчиларни муносиб тақдирлашга қарор қилдик.
Ўзбекистонда Олимпиада олтин медали соҳиблари – 200 минг АҚШ долларидан, бронза медали эгалари – 50 минг АҚШ долларидан мукофот пули билан тақдирланиши белгилаб қўйилганидан хабарингиз бор, албатта.
Бугун ғолиб ва совриндор спортчиларимизни тайёрлашда чинакам фидойилик кўрсатган Тўлқин Қиличев, Павел Хан, Фарҳод Мирзажанов, Нурали Қобулов, Музаффар Абдураҳмонов каби тажрибали мураббийларнинг номларини чуқур ҳурмат билан тилга оламиз.
Биз Олимпия чемпионларининг мураббийларини – 40 минг АҚШ долларидан, бронза медал соҳибларининг мураббийларини 20 минг АҚШ долларидан мукофотлашни лозим деб топдик.
Агар Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи кўп йиллик оғир тайёргарлик жараёнидан ўтишини кўз олдимизга келтирсак, улар ҳам бугун ғолиблар қаторида тақдирланишга муносиб эканига амин бўламиз.
Шуни ҳисобга олган ҳолда, бу спортчиларимизнинг ҳар бирини 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантиришга қарор қилдик", - деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Токио—2020 Олимпиадасида Ўзбекистондан 17 хил спорт тури бўйича 67 нафар спортчи (65 йўналишда) қатнашди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин