13:00 / 14.08.2021
1 490

Бугун “Рома” ўйнайди. Шомуродов яна гол урса борми?!

Бугун “Рома” ўйнайди. Шомуродов яна гол урса борми?!
Жозе Моуриньо бош мураббийлигида “Рома” футболчилари мавсумга пухта тайёргарлик кўрмоқда. Кўпчилик португалиялик мутахассис қўл остидаги жамоа Европа чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўринлардан бири учун курашишини кутмоқда.

“Женоа”дан “Рома”га трансфер қилинган Элдор Шомуродов Рим жамоаси таркибига қўшилиб кетди. Машғулотларда жойи асосий таркибда эканини исботлашга уринаётган ҳамюртимизнинг “Бетис”га қарши ўтказилган учрашувда дебют голини ургани ва жамоасининг иккинчи тўпи ҳам айнан Элдорнинг хизматлари эвазига киритилганидан хабарингиз бор.

Энди Моуриньо шогирдлари навбатдаги ўртоқлик учрашувини бугун Марокашнинг “Ража Касабланка” жамоасига қарши ўтказади.

Шу ўринда, бўлажак рақиб ҳақида маълумот беришни лозим топдик. “Ража Касабланка” Марокашнинг энг кучли клубларидан ҳисобланади. 1949 йилда ташкил этилган клуб ўз тарихи давомида 12 маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, етти марта Марокаш кубогига сазовор бўлган.

“Ража Касабланка” халқаро майдонда ҳам бир неча совринлар соҳиби ҳисобланади. Жамоа уч марта Африка Чемпионлар лигасида зафар қучган. Бир мартадан Африка кубоги ва Суперкубоги, Африка ва Осиё клублари чемпионати, Араб чемпионлар лигаси бош соврини эгасига айланган. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган.

“Рома” мухлислари Африканинг кучли жамоаларидан бирига қарши бўладиган учрашувда Элдор Шомуродовдан гол кутмоқда. Ҳамюртимиз “Рома”даги дебют учрашувида кўрсатган ўйини орқали римлик ишқибозларнинг меҳрини қозона олганини таъкидлаш лозим.

“Рома” тарафдорлари ижтимоий тармоқларда Элдор Шомуродовдан гол кутаётганини ёзмоқда. Агар Элдор бугун ҳам гол урадиган бўлса, "Рома" мухлислари жунбушга келади, Моуриньонинг ҳам ўзи танлаган янги ҳужумчига ишончи янада ортади.

- Биз Марокаш клубига ютқазмаймиз. Янги футболчиларимиздан Элдор Шомуродов яна ўзини кўрсатишига ишонаман, - дейди Энрике Спитери.

- Элдор “Ража Касабланка”га қарши қандай ўйнашини кўрмоқчиман. “Бетис”дек кучли жамоа дарвозасига йўл топа олган ҳужумчи бу галги баҳсда янада кўпроқ гол уриши мумкин, - дейди Давиде Бетти.

“Рома”нинг Марина де Паоло, Марко Паллоне, Стефано Цикутти, Маттео Брицци сингари ашаддий мухлислари Элдор Шомуродов нафақат марокашликларга қарши баҳсда, балки янги мавсумдаги расмий учрашувларда ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, жамоанинг юқори ўринлар учун курашишига катта ҳисса қўшишига ишонишини билдирган.

Бундан ташқари, римлик футбол ишқибозларнинг коммент ва изоҳларидан уларга ўзбек легионерининг майдонда охиригача курашиши, ортга қайтиб ўйнаши, ҳимоячиларга катта ёрдам бериши, жамоадошларини тўп билан таъминлаши, одоб-ахлоқи ва камтарлиги ҳам манзур бўлганини билиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октярбида “Женоа”га кўчиб ўтганидан кейин А Серия ва Италия кубогидажами 32 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилди ва икки марта голли пас узатди.

“Рома” клуби 26 ёшли ҳужумчимиз учун генуяликларга 17,5 миллион евро тўлагани, Элдорнинг ўйинига қараб, яна 2,5 миллион евро миқдорида бонус берилиши ва “Женоа” Шомуродовнинг кейинги трансферидан 10 фоиз улуш олиши келишиб олингани айтилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Спорт » Бугун “Рома” ўйнайди. Шомуродов яна гол урса борми?!
[/banner_pushhouse