17:39 / 15.08.2021
2 738

Мен “Рома” бош мураббийи бўламан!

Мен “Рома” бош мураббийи бўламан!
Яқин ўтмишда “Рома” таркибида порлаган ярим ҳимоячи Даниэле де Россия вақти келиб, Рим клубини бошқаришни орзу қилаётганини айтди. Де Росси Европа чемпионатидаги ғалабадан кейин Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини штабини тарк этганди.

- Терма жамоадан кетиш ҳақидаги қарорга келиш мен учун оғир бўлди. Доимо терма жамоа олдида қарздор бўлиб қоламан. Бир нарса аниқ – мен мураббий бўлмоқчиман. Албатта, 38 ёшимда бу гапим ғалати туюлади. Мен келажакда “Рома”нинг бош мураббийи бўлишни истайман ва бу қачонлардир рўёбга чиқади, - деди Даниэле де Росси.

Даниэле де Росси 2002-2019 йиллар давомида “Рома” шарафини ҳимоя қилган. Бу давр ичида моғир ярим ҳимоячи 459 та учрашув ўтказиб, 43 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Де Росси Италия терма жамоаси сафида 117 маротаба майдонга тушган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мен “Рома” бош мураббийи бўламан!